logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

"HEEMERA" МЧЖ “Тартибга солиш қумдони” махсус режими иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтди

01.07.2024
2269

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида («тартибга солиш қумдони» махсус режими) иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3409-сон, 2022 йил 30 декабрь) мувофиқ, ўғирлик, фирибгарлик, товламачилик ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар натижасида йўқолган крипто-активларни блокчейн – таҳлил қилиш ва қайтариш бўйича синов лойиҳаси билан “HEЕМЕRА” МЧЖ ни янги иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтказди.

Пилот лойиҳа доирасида блокчейн таҳлиллари ва текширувлари учун турли хил воситалар ва дастурлардан кенг фойдаланади. Бундай воситалар шубҳали ҳаракатлар учун реал вақт режимида транзакцияларни кузатиш, крипто ҳамён манзилларини шубҳали ҳаракатлар билан боғлаш, крипто-активлар ҳаракатини кузатиш, улар ҳаракатининг визуал схемаларини яратиш, шунингдек, кластерлаш, жами харажатлар таҳлили, хатти-ҳаракатлар таҳлили, вақт таҳлили, географик таҳлил ва крипто ҳамёнлари ва крипто-активларининг якуний эгаларини аниқлаш орқали турли хил манзиллар ўртасидаги алоқаларни аниқлаш имконини беради.

Махсус режим иштирокчисининг фаолияти ФАТФ тавсиялари ва ҳужжатларида белгиланган асосий устуворликларга мос келади.

Махсус режим иштирокчилари реестри билан Агентликнинг расмий веб-сайтида танишиш мумкин.