Menu
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Вакансия

Лавозимлар бўйича вакансиялар

Малакавий талаблар:

  • Молия, иқтисод ёки юриспруденция йўналишида олий маълумот;
  • Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш соҳасидаги қонунчилик нормалари ва қоидаларини, хусусан, қимматли қоғозлар чиқаришга қўйиладиган эмитентларга қўйиладиган талабларни билиш;
  • Қимматли қоғозлар, хусусан, қимматли қоғозлар чиқарилишини рўйхатдан ўтказиш соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси;
  • I ёки II тоифали қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака сертификатига эга бўлиши мақсадга мувофиқ;
  • Ўзбек ва рус тилларида эркин сўзлашиши, шунингдек инглиз тилини билиши;
  • Microsoft Word, Excel ва Power Point компьютер дастурларидан эркин фойдаланиш.

Малакавий талаблар:

  • Молия, иқтисод ёки юриспруденция бўйича олий маълумот;
  • Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш, хусусан, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари фаолиятини лицензиялаш соҳасидаги қонунчилик нормалари ва қоидаларини билиш;
  • Қимматли қоғозлар соҳасида, хусусан, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари фаолиятини лицензиялаш соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси;
  • I ёки II тоифали қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака сертификатига эга бўлиши мақсадга мувофиқ;
  • Ўзбек ва рус тилларида эркин сўзлашиши, шунингдек инглиз тилини билиши;
  • Microsoft Word, Excel ва Power Point компьютер дастурларидан эркин фойдаланиш.

Малакавий талаблар:

  • Молия, иқтисод ёки ҳуқуқ соҳасида олий маълумот;
  • Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш соҳасидаги қонунчилик нормалари ва қоидаларини билиш, хусусан, қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги эмитентлар фаолиятини назорат қилиш;
  • Қимматли қоғозлар соҳасида, хусусан, қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги эмитентлар фаолиятини мониторинг қилиш соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси;
  • I ёки II тоифали қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака сертификатига эга бўлиши мақсадга мувофиқ;
  • Ўзбек ва рус тилларида эркин сўзлашиши, шунингдек инглиз тилини билиши;
  • Microsoft Word, Excel ва Power Point компьютер дастурларидан эркин фойдаланиш.

Лавозим: Электрон тижоратни ривожлантириш ва тартибга солиш бошқармаси мутахассиси
 
Малакавий талаблар:
Олий маълумот (бакалавр ёки ундан юқори даража), иқтисодиёт, молия, ҳуқуқшунослик, халқаро савдо ёки турдош соҳалардаги маълумотга эга бўлиши;
Электрон тижорат асосларини ва уни тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни билиш;
Тўлов тизимлари ва электрон тўлов воситаларининг ишлаш тамойилларини тушуниш;
Камида 1 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш ва таҳлилий материаллар тайёрлаш кўникмаларига эга бўлиш;
Ўзбек, рус ва инглиз тилларини эркин билиш;
Microsoft Office дастурларидан ишончли фойдалана олиш;
Оғзаки ва ёзма нутқ саводхонлиги ҳамда ишбилармонлик мулоқоти кўникмаларига эга бўлиш;
Масъулиятлилик, тафсилотларга эътиборлилик ва катта ҳажмдаги ахборот билан ишлай олиш.
 
Асосий вазифалари:
Электрон тижорат соҳасидаги қонунчилик ва халқаро тажрибани таҳлил қилиш;
Таҳлилий, ахборот ва маълумотнома материалларини тайёрлаш;
Электрон тижоратни ривожлантириш ва уни тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Тўлов тизимларининг фаолияти ва рақамли тўлов воситаларини қўллаш билан боғлиқ масалаларни таҳлил қилиш;
Расмий ёзишмалар ва ишчи ҳужжатларни тайёрлаш;
Давлат органлари, ташкилотлар ва бозор иштирокчилари билан ҳамкорлик қилиш;
Ишчи учрашувлар, йиғилишлар ва халқаро тадбирларда иштирок этиш.

Малакавий талаблар:
Молия, иқтисод, ахборот технологиялари ёки юриспруденция бўйича олий маълумот;
Суғурта бозорини ривожлантириш ва рақамлаштириш, хусусан, норма ижодкорлиги, қонунчилик ҳужжатларини таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш, ахборот тизимларини ишлаб чиқиш, жорий этиш, техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириб бориш йўналишида тегишли билимларга эга бўлиш
Молия, иқтисод, ахборот технологиялари ёки юриспруденция йўналишларида камида 3 йиллик иш тажрибаси;
Ўзбек ва рус тилларида эркин сўзлашиши, шунингдек инглиз тилини билиши;

Малакавий талаблар:
Молия, иқтисод ёки юриспруденция бўйича олий маълумот;
Суғурта бозорини тартибга солиш, хусусан, суғурта бозори профессионал иштирокчилари фаолиятини лицензиялаш соҳасидаги талаб ва шартларни билиш;
Молия, иқтисод ёки юриспруденция йўналишларида камида 3 йиллик иш тажрибаси;
Ўзбек ва рус тилларида эркин сўзлашиши, шунингдек инглиз тилини билиши;
Microsoft Office дастурларидан эркин фойдаланиш.

Файлларни танланг *:
* Тўлдирилиши мажбурий жойлар