Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 октябрдаги ПФ-180-сон “Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2026 йил 1 июндаги 49-сон буйруғи билан Чет эл фуқароларига махсус солиқ режимини тақдим этиш комиссиясининг махсус солиқ режимини тақдим этиш бўйича қарорини олган чет эл фуқаролари томонидан крипто-ҳамён очиш рухсат этилган махсус ваколатли крипто-биржалар рўйхатини тасдиқланган.
Махсус ваколатли крипто-биржалар
РЎЙХАТИ
|
T/р |
Крипто-биржа номи |
Юридик манзил ва электрон почта манзили |
Крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия рақами ва берилган санаси |
|
1 |
“COINPAY” масъулияти чекланган жамияти |
Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Фурқат кўчаси, 2-уй. |
CE #0004 |
|
2 |
“ASTERIUM” акциядорлик жамияти |
Тошкент шаҳри, Миробод тумани, “Ойбек” МФЙ, Саид Барака кўчаси, 12А-уй. |
CE #0006 |