Menu
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Ёшларнинг давлат бошқаруви ва сиёсий жараёнлардаги иштирокига бағишланган тадбир

22.10.2026
53

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида ёшларнинг давлат бошқаруви ва ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокини кенгайтириш, уларнинг ҳуқуқий билимлари ва сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва Ёшлар парламенти вакиллари иштирокида қўшма сессия ўтказилиб, ёшларнинг жамият ҳаётидаги ўрни, давлат бошқарувида иштирок этиш имкониятлари ҳамда қонунчилик жараёнларига оид масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, ёшларни давлат бошқарувига жалб этиш, уларда етакчилик ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш мақсадида “Бир кунлик раҳбар” сиёсий-амалий лойиҳаси доирасида машғулотлар ташкил этилди.

Машғулотлар давомида иштирокчилар раҳбарлик фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, бошқарув қарорларини қабул қилиш, масъулиятни тақсимлаш ҳамда жамоавий ишлаш тамойиллари билан танишдилар.

Бундан ташқари, давлат фуқаролик хизматига оид қонунчилик ва унинг ривожланиш истиқболлари юзасидан амалий кейслар таҳлил қилиниб, турли муаммоли вазиятларда ҳуқуқий асосланган қарорлар қабул қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Мазкур тадбир ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларда бошқарув ва етакчилик кўникмаларини шакллантириш ҳамда давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этишга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилади.