Ҳисобот шакллари


Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан маълумот алмашиш жараёнини рақамлаштириш мақсадида молиявий ҳисоботларнинг мувофиқлаштирилган жадвалларини тўлдириш бўйича махсус файл (Data collect) ҳамда ушбу файлдан фойдаланиш бўйича услубий қўлланма Aгентлик расмий веб-сайтида жойлаштирилди.
Молиявий ҳисоботларни белгиланган тартибда ҳар чорак ўтгандан кейинги ойнинг 25-санасигача, йил якуни бўйича ҳисобот йилидан кейинги йилнинг
15-февралигача, хорижий инвестициялар иштирокидаги суғурта ташкилотлари томонидан эса – 25-мартидан кечикмаган муддатларда napp@exat.uz электрон почта манзилига жўнатишингиз сўралади.
Ҳисобот шаклларини тўлдириш ва юбориш билан боғлиқ масалалар юзасидан Aгентлик масъул ходими И. Матназаров (71-231-79-18) билан боғланишингиз мумкин.