logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Маслаҳатлашув кенгаши

foto

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши таркиби

Паресишвили Георгий
“Тошкент” РФБ раиси, Кенгаш аъзоси
Биография

Георгий Паресишвили Нью-Йоркдаги Уолл стритда, Лондон шаҳрида ва ривожланаётган бозорларда фонд биржаси ва брокерлик, савдо, қимматли қоғозлар клиринги ва ҳисоб-китоблари, банк ғазначилиги, активларни бошқариш ва инвестиция банки каби соҳаларда 28 йилдан ортиқ тажрибага эга.

2021-2022 йилларда Марказий Осиёда маҳаллий капитал бозорларини ривожлантириш, диагностика ҳисоботлари, тавсиялар тайёрлаш ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишга қаратилган USAID томонидан молиялаштирилган консалтинг лойиҳаларига раҳбарлик қилган.

Ҳозирда “Тошкент” Республика фонд биржаси бошқаруви раиси ва “Микрокредитбанк” Ўзбекистондаги Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси.

Георгий, шунингдек, Люксембург бизнес мактабида молиявий хизматлар бўйича магистратура дастурида капитал бозорлари мавзусида маърузалар ўқийди.

Мичиган университети (АҚШ) қошидаги Росс бизнес мактабида MBA ва Тбилиси Давлат университетида (Грузия) имтиёзли диплом билан иқтисод бўйича бакалавр даражасига эга.

foto
Абдужабборов Шерали
“Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖ бош директори, Кенгаш аъзоси
Биография

Шерали Абдужабборов қимматли қоғозлар бозорида катта тажрибага эга бўлиб, депозитар, биржа, клиринг, ҳисоб-китоб ва брокерлик фаолияти бўйича мутахассис ҳисобланади.

Шерали Абдужабборов Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси бош директори сифатида ташкилот фаолиятини капитал бозори иштирокчиларига хизмат кўрсатишни доимий равишда такомиллаштириш, фаолиятни рақамлаштириш, шунингдек, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг халқаро мақомини мустаҳкамлашга йўналтиради. Унинг раҳбарлигида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида бир қатор муҳим ўзгаришлар амалга оширилди, жумладан, корпоратив бошқарув жорий этилди, қимматли қоғозлар бозорининг тизимли муҳим инфратузилмасининг янги асосий функциялари ўзлаштирилди ҳамда бир қатор халқаро ихтисослаштирилган профессионал уюшмаларнинг тўлиқ аъзоси сифатида халқаро мақоми мустаҳкамланди.

Шерали Абдужабборов молиявий менежмент ва корпоратив бошқарув бўйича мутахассис: у махсус маълумотга эга ва ушбу соҳаларда кўп йиллик тажрибага эга, хусусан, 2001-2006 йилларда Ўзбекистон Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитасида Молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси, Бухгалтерия ҳисоби ва хусусийлаштириш тақсимоти бошқармасида рахбарлик қилган.

foto
Срапионов Карен
“Avesta Investment Group” инвестиция компанияси ҳамкори, Кенгаш аъзоси
Биография

Тошкент транспорт университетининг иқтисод йўналиши буйича магистратура дастурини тамомлаган.

Бир қатор маҳаллий компанияларнинг кузатув кенгашининг мустақил аъзоси, Chapter Zero Uzbekistan, SIFA Кенгаши аъзоси, ислом молиясини инклюзив ривожлантириш ва жорий этиш соҳасида UNDPнинг қатор лойиҳалари бўйича таклиф этилган эксперт. Ўзбекистон капитал бозорининг I тоифали сертификатланган мутахассиси.

2006 йил февраль ойида Avesta Investment Groupга қўшилган. Аналитик бўлим ишига ва компаниянинг халқаро мижозлари билан алоқаларга ихтисослашган. Ўзбекистон ва Туркманистондаги лойиҳалар учун молия бозори, суғурта, қурилиш материаллари бозори ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларига ихтисослашган.

Avesta Investment Group бошқарувчи ҳамкори.

foto
Спирин Денис
Prosperity Capital Management Group корпоратив бошқаруви директори, кенгаш аъзоси
Биография

Денис 2007 йилдан бери Prosperity Capital Management гуруҳида (инвестициялар бўйича менежер, Кайман ороллари) корпоратив бошқарув бўйича директор сифатида ишлайди.

Корпоратив бошқарув, барқарор ривожланиш ва молия бозори билан шуғулланувчи турли эксперт органлари фаолиятида фаол иштирок этади – Москва халқаро молия марказининг ишчи гуруҳи, масъулиятли инвестициялар тамойиллари бўйича Глобал сиёсат маълумот гуруҳи ва ҳозирда - Chapter Zero Uzbekistan. Денис Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Украина ва Ўзбекистон Республикасига тегишли масалалар бўйича таклифлар тайёрлади.

Мутахассис сифатида акциядорлик жамиятлари ва қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ислоҳ қилишда, корпоратив муносабатлар бўйича олий судларнинг бир қатор тушунтиришларини тайёрлашда, очиқ жамиятларда корпоратив бошқарув кодексининг жорий этилишида иштирок этди. Шунингдек, Жаҳон банки билан миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш кўрсаткичи бўйича Doing business рейтинги бўйича музокараларда қатнашган.

Ушбу фаолият соҳаларида у Жаҳон банки, OECD, ЕТТБ, UNPRI, ICGN ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда катта тажрибага эга.

foto
Ирчаев Анвар
Инвестиция институтлари миллий ассоциацияси раиси, Кенгаш аъзоси
Биография

Анвар Ирчаев қимматли қоғозлар бозори соҳасида тажрибали мутахассис, бизнес-таҳлилчи, ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш бўйича эксперт, стратегик консалтинг, инвестиция банки, активларни бошқариш соҳасида катта тажрибага эга.

А.Ирчаев Гамбург иқтисодиёт ва сиёсат университетида бизнес бошқаруви магистри (МВА) даражасига эга.

Фаолияти давомида у бир қатор муҳим лавозимларни эгаллаган, жумладан:

- “Allianz AG” суғурта компанияси вице-президентининг ёрдамчиси;

- “Deutscher Investment Trust” МЧЖ мижозларга хизмат кўрсатиш ва маркетинг бўлими бошлиғи;

- “Dresdner Kleinwort Wasserstein” компаниясининг капитал бозорлари гуруҳи аъзоси, у ерда корпоратив мижозлар учун ўз капиталини жалб қилиш билан шуғулланган.

Анвар Ирчаев, шунингдек, “Orient Capital Management” ҳаммуассиси ва директори, “Универсалбанк” АТБ кузатув кенгаши раиси ва акциядорларидан бири, Теам Университети таъсисчиларидан бири ҳисобланади.

foto
Бутиков Игорь Леонидович
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат активларини хусусийлаштириш ва бошқариш муаммоларини ўрганиш маркази директори, Кенгаш аъзоси
Биография

Тошкент халқ хўжалик институти битирувчиси (1979 й.)

1991-1996 йиллар – Ўзбекистон Республикаси “Тошкент” универсал товар-фонд биржасида турли лавозимларда ишлаган.

1996-2000 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларига маслаҳат-аудиторлик ва ахборот хизматларини кўрсатиш бўйича агентлик бош директори.

2000-2006 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қошидаги Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш илмий-тадқиқот институти директори.

 

2006-2017 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази директори.

2017-2022 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази директори вазифасини бажарувчи, директор, директор вазифасини вактинча бажарувчи.

2022 й. - ҳ.в. – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази директор вазифасини вактинча бажарувчи, директори.

 

foto