logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

АХБОРОТ ХАБАР

29.12.2022
2007

Ҳурматли ватандошлар!

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сон “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-121-сон Фармони билан киритилган ўзгартиришларга мувофиқ) қарорининг 3-банди “д” кичик банди билан 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш бўйича операцияларни фақат миллий провайдерлар орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширишлари белгиланганлигини эслатиб ўтамиз.

Маълумот учун: мазкур норма Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига 2023 йил 1 январь кунига қадар хорижий электрон платформаларда крипто-активларни сотиб олиш, сотиш, айирбошлаш ва (ёки) сақлаш билан боғлиқ савдоларни амалга ошириш ҳуқуқини беришини назарда тутмаган. Муқаддам, Агентлик крипто-активлар айланмаси соҳасида хизмат кўрсатувчи хорижий платформалардан фойдаланишнинг қонунийлиги тўғрисида ахборот хабарини эълон қилган.

Шу боис, Ўзбекистон Республикасида крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун тегишли лицензия олмаган хорижий платформаларда крипто-активлар билан ҳар қандай операцияларни амалга ошириш, маъмурий, жиноий ва бошқа турдаги жавобгарликлар билан белгиланган чораларни кўриш учун олиб келиши мумкин бўлган қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади.

Ҳозирги кунга қадар, Ўзбекситон Республикаси ҳудудида тегишли лицензиялар берилиб, битта крипто-биржа ва тўртта крипто-дўкон фаолияти йўлга қўйилган (улар тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг расмий веб-саҳифасидаги электрон реестрда тақдим этилган).

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, фуқаролар ва тадбиркорларни крипто-активлар билан боғлиқ операцияларни, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги миллий хизматлар провайдерлари орқали амалга оширишга чақириб қоламиз.