Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Ёш ёзувчи ва шоирларнинг ёшлар билан учрашуви

02.07.2026
60

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида ёш ёзувчи ва шоирлар билан ёшлар учрашуви ташкил этилди.

Учрашув давомида ёзувчи ва шоирлар ўз ижодий фаолияти, асарлар яратиш жараёни ҳамда адабиётнинг ёшлар маънавий камолотидаги ўрни ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, иштирокчилар билан китобхонлик маданиятини юксалтириш, ижодга қизиқишни рағбатлантириш ва мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, ёзувчилик ва шеъриятга оид қизиқарли мулоҳазалар ҳамда амалий тавсияларга эга бўлдилар. Муаллифлар ижодий жараён, илҳом манбалари ва асар яратиш босқичлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Бундай учрашувлар ёшларнинг китобхонликка бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг маънавий-ахлоқий дунёқарашини бойитиш ҳамда ижодий салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади.