Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида ёшларнинг инновацион ғоялари ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, стартап лойиҳаларини ривожлантиришга бағишланган тадбир ташкил этилди.
Тадбир доирасида истиқболли бизнес ғояларни шакллантириш, уларни амалий лойиҳаларга айлантириш, инвесторларга тақдим этиш ҳамда молиялаштириш манбаларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ёшларга стартап лойиҳаларини амалга оширишда замонавий молиявий воситалардан фойдаланиш, инвестициялар ва давлат грантларини жалб қилиш имкониятлари, шунингдек, инновацион тадбиркорликни ривожлантиришнинг аҳамияти ҳақида маълумот берилди.
Инновацион иқтисодиётни ривожлантиришда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш, бозор талабларини ўрганиш, рақобатбардош маҳсулот ва хизматларни яратиш ҳамда истиқболли бизнес лойиҳаларини шакллантиришда ёшларнинг фаол иштироки муҳим ўрин тутиши таъкидланди.
Тадбир ёшларнинг иқтисодий ва молиявий саводхонлигини ошириш, инновацион фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, тадбиркорликка бўлган қизиқишини кучайтириш ҳамда истиқболли ташаббусларини рўёбга чиқаришга кўмаклашишга қаратилди.