Menu
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбир

26.11.2026
32

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Байроғим – суверенитет ва тинчлик рамзи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг яратилиш тарихи, унда акс этган рамзларнинг мазмун-моҳияти ҳамда давлат мустақиллиги ва миллий ўзликни англашдаги аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, давлат рамзларига ҳурмат, миллий ғурур ва Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат байроғи халқимизнинг бирдамлиги, тинчлик ва фаровонлик сари интилиши, миллий қадриятлари ҳамда мустақил тараққиёт йўлининг ёрқин ифодаси эканлиги таъкидланди. Давлат рамзларини эъзозлаш ва уларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳар бир фуқаронинг муҳим бурчи эканлиги қайд этилди.

Мазкур тадбир миллий қадриятларни улуғлаш, давлат рамзларига бўлган ҳурматни янада юксалтириш, ёшларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш ҳамда жамоада ватанпарварлик ва бирдамлик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилди.