Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

«Тартибга солиш қумдони» махсус режимининг янги лойиҳаси рўйхатга олинди

29.01.2024
3566

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида (“Тартибга солиш қумдони” махсус режими) иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (2022 йил 30 декабрдаги 3409-сон АВ рўйхатдан ўтган) мувофиқ янги “Token.uz” лойиҳаси рўйхатга олинди. Лойиҳа ташаббускори – “Ягона интегратор UZINFOCOM” МЧЖ.

“Token.uz” лойиҳаси “Ethereum” приват тармоққа асосланган ва асосий тармоқдан ажратилган ечимни ўз ичига олади. Бунда “Ethereum” тармоғи учун “Arbitrum” деб номланган иккинчи даражали (L2) ечим қўлланилган.

Маълумот учун: Arbitrum бу – Ethereum да қурилган иккинчи даражали блокчейн. Arbitrum асосидаги Optimistic Rollup технологияси  ишлаб чиқувчиларга осонликча, ҳеч қандай ўзгартиришларсиз паст ўтказма тўловлари ва юқори ўтказиш қобилиятига эга Ethereum смарт-контрактларини ва марказлашмаган иловаларни амалга ошириш  имконини беради.

Платформа яратишдан мақсад маълумотларни ишончли ва шаффоф сақлашни таъминлаш, шунингдек, блокчейн технологияси томонидан таъминадиган ҳимоя, яъни учинчи шахслар томонидан маълумотларни ўзгартириш ва алмаштиришдан ҳимоя қилишдир. “Token.uz” платформаси ҳам давлат, ҳам хусусий секторда фойдаланиш учун мўлжалланган.

Махсус режим иштирокчиларининг реестри билан Агентлик расмий сайтида танишишингиз мумкин.