Menu
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиришлар киритилди

11.11.2026
124

Маълумки, суғурта турли хавф-хатарлар оқибатида етказилган зарарни қоплаш орқали молиявий барқарорликни таъминловчи энг оптимал ҳимоя воситаси эканлиги халқаро ҳамжамиятда эътироф этилган.

Шунга мувофиқ, суғурта молиявий ҳимоя воситаси эканлиги тўғрисида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етарли равишда кенг қамровли ахборотларни оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилиш орқали уларниннг суғурта саводхонлигини ошириш муҳим ҳисобланади. Суғурта хизматлари истеъмолчиларининг суғурта бозорига бўлган ишончини орттириш мақсадида сўнги йилларда мамлакатимизда суғурта бозорини ислоҳ қилиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йил 10 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақидаги Қонунни имзолади. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмидаги ижтимоий ахборот тушунчасига берилган таърифга суғурта саводхонлигини ошириш сўзлари, шунингдек, 20-моддасининг иккинчи қисмида суғурта саводхонлигини оширишга йўналтирилган ижтимоий ахборотнинг реклама берувчилари бўлиб, соҳалардаги ваколатли органлар ҳам ҳисобланишига оид меъёр киритилди. Мазкур Қонун суғурта бозори профессионал иштирокчилари томонидан кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида истеъмолчиларга кенг қамровли ва ишончли ахборот билан таъминлаш орқали уларнинг ушбу хизматлардан фойдаланишида қулай
шарт-шароитлар яратиб, аҳолида суғуртага бўлган ишонч даражаси ортишига хизмат қилади.