Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан “Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” акциядорлик жамияти билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3666, 2025 йил 13 август) қабул қилинди.
Мазкур Низом Агентликнинг “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” акциядорлик жамияти (Марказий депозитарий) билан қўйидаги йўналишлар бўйича ўзаро муносабатларини белгилайди:
- давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар эмиссияларини Марказий депозитарийда ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш;
- қимматли қоғозларни чиқариш параметрларига ўзгартиришлар киритиш;
- Марказий депозитарий томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ҳисобга қўйилган қимматли қоғозларнинг чиқарилиши ва қимматли қоғозларни чиқариш параметрларининг ўзгариши, ҳисобдан чиқарилган қимматли қоғозлар чиқарилиши ҳамда қимматли қоғозлар эмиссиясининг жойлаштирилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш;
- ҳисобга қўйилган қимматли қоғозлар чиқарилишлари тўғрисидаги маълумотларни Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларининг ягона давлат реестри маълумотлари билан солиштириб бориш.
Низомнинг қабул қилиниши қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ва “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” акциядорлик жамияти ўртасида қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва муомалага чиқариш жараёнида ўзаро ҳамкорликнинг аниқ ва шаффоф механизмини ўрнатишга қаратилган.
Идоравий мансуб ташкилотлар