Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 октябрдаги ПФ-180-сон “Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2025 йил 17 октябрдаги 82-сон буйруғи билан Чет эл фуқароларига махсус солиқ режимини тақдим этиш комиссиясининг махсус солиқ режимини тақдим этиш бўйича қарорини олган чет эл фуқаролари томонидан крипто-ҳамён очиш рухсат этилган махсус ваколатли крипто-биржалар рўйхати тасдиқланди.
Рўйхат билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://napp.uz/uz/pages/list-of-specially-authorized-crypto-exchanges-for-providing-a-special-tax-regime-to-foreign-citizens
Идоравий мансуб ташкилотлар