Menu
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Крипто-активлар айланмаси соҳасида қонунчилик такомиллаштирилмоқда

28.09.2026
96

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментнинг қўшма қарори билан “Крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятини амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қўшма қарор 2026 йил 28 сентябрда давлат рўйхатдан ўтказилган ва расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан:

крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерларнинг (кейинги ўринларда – хизматлар провайдерлари) ички назорат тизимининг ташкил этиш ва фаолиятини олиб бориш тартиби такомиллаштириш;

мижозларни лозим даражада текшириш, шу жумладан шахсга доир маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш бўйича ташкилотларнинг хизматларидан фойдаланиш ҳамда шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарларни юбориш тартибини такомиллаштириш;

ички назорат тизимининг самарадорлиги устидан мониторинг қилиш тартиби аниқлаштириш;

атамаларни амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш назарда тутилмоқда.

Қўшма қарорни қабул қилиниши:

крипто-активлар айланмаси соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришига;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишнинг халқаро стандартларни имплементациясини таъминлашга хизматлар провайдерларини қонунга хилоф фаолиятдан фойдаланишнинг хавфларни қисқартиришга қаратилган.