logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

«JP Morgan Chase» банки вакиллари билан учрашув

22.02.2024
2150

Агентликда «JP Morgan Chase» банки ижрочи директори Клеменс Герденич билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда “Тошкент” Республика фонд биржаси бошқаруви раиси Георгий Паресишвили ҳам иштирок этди.

Учрашувда «JP Morgan Chase» банки билан Ўзбекистоннинг ваколатли органлари ва молия институтлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан мулоқот бўлиб ўтди.

Агентлик вакиллари маҳаллий фонд бозорини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб ўтдилар ҳамда капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” яратилганлиги ҳақида маълумот бердилар.

Клеменс Герденич дунёнинг етакчи инвестиция институтларини Ўзбекистонга жалб этишга қаратилган ушбу ташаббусни юқори баҳолади.

Шу муносабат билан, «Euroclear» ва «Clearstream» каби етакчи глобал иштирокчиларни маҳаллий бозорга жалб этиш борасидаги ишлар қайд этилди.

«JP Morgan Chase» банки вакили Компания раҳбариятининг Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликни диверсификация қилишдан манфаатдорлигини билдирди, шунингдек, Ўзбекистон фонд бозорининг жозибадорлигини ошириш учун хорижий инвесторларни жалб қилиш механизмларини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Маълумот учун: «JP Morgan Chase» – АҚШнинг иккита йирик банки (JP Morgan и Chase Manhattan Bank) бирлашиши натижасида ташкил топган Америка молиявий холдинг компанияси. Банкнинг бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган бўлиб, фаолиятининг асосий йўналишлари инвестицион банкинг, жисмоний шахслар ва кичик бизнес учун молиявий хизматлар, тижорат банкинг, молиявий операцияларни амалга ошириш ва активларни бошқариш.