Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низом”нинг 49-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2024 йил 2 февралдаги тегишли қарорига асосан, “EUROASIA LIFE INSURANCE” АЖ ҳаётни суғурта қилиш соҳасининг I, II, III ва IV класслари ва умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 класслари бўйича ихтиёрий ва мажбурий шаклларда суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2021 йил 1 июлдаги серияси SF 00018-сонли лицензияси 2024 йил 2 февралдан бекор қилинди.
“EUROASIA LIFE INSURANCE” АЖ илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини белгиланган тартибда бажариши шарт.
Идоравий мансуб ташкилотлар