Янгиликлар
Агентлик “Bank of Georgia” АЖни (Грузия) капитал бозори соҳасидаги “Тартибга солиш қумдони” нинг биринчи иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказди
Истиқболли лойихалар миллий агентлиги (Агентлик) Грузиядаги энг йирик банклардан бири, глобал ва хорижий кастодиан банклар ва депозитарийларнинг худудий кастодиан-банки бўлмиш “Грузия банки” АЖни (JSC Bank of Georgia) Ўзбекистон Республикасида капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимининг биринчи иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказди.
Bank of Georgia Лондон фонд биржасида листингга киритилган (тикер: BGEO), жорий бозор капитализацияси 2.1 млрд. фунт стерлингдан юқори бўлган ва FTSE 250 Index аъзоси ҳисобланган «Bank of Georgia Group PLC» нинг шўба компанияси саналади. Bank of Georgia Group PLC активлари ҳажми 2023 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра 11.5 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.
Bank of Georgia Group PLC компаниясининг асосий акциядорларини Georgia Capital JSC, M&G Investment Management Ltd., BlackRock, JPMorgan Asset Management (UK) Ltd., The Vanguard Group, Inc. Schroder Investment Management Ltd и другие каби йирик халқаро ва глобал инвестиция фондлари ва инвестиция компаниялари ташкил этади.
Bank of Georgia, шунингдек учта йирик глобал кастодиан банкларнинг Грузия ва Озарбайжон капитал бозоридаги суб-кастодиан банки ҳамда штаб-квартираси Люксембургда жойлашган халқаро қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (ICSD) бўлмиш Clearstreamнинг суб-кастодиан банки ҳисобланади.
Капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ Bank of Georgia махсус режим иштирокчиси ҳамда “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖ ва “Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси” АЖ депозитарийларида хорижий номинал сақловчи сифатида қимматли қоғозлар ҳисобини (депозитарий) очиш ва бошқариш ҳуқуқига, шунингдек, қўшимча лицензиясиз Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида миллий ва хорижий валютада нақд пул ҳисоб рақамига эга бўлиш ҳуқуқига эга.
Даставвал, Bank of Georgia давлат қимматли қоғозлари бозорида инвестор-мижозлари, яъни йирик хорижий институционал инверсторлар учун қимматли қоғозлар сотиб олиш орқали иштирок этишни режалаштирмоқда. Кейинги босқичда корпоратив қимматли қоғозлар бозорида иштирок этиш орқали ўз фаолиятини Ўзбекистонда кенгайтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўймоқда.
Агентлик Грузия банкининг “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимида иштирок этиши Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорига йирик ҳажмдаги инвестицияларни жалб қилинишида, глобал ва хорижий кастодианлар ва депозитарийлар, глобал инвесторлар ва хорижий инвестиция воситачилари учун воситачи бўлиб хизмат қилади деб ҳисоблайди.
Bank of Georgia махсус режим иштирокчиси сифатида Капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ рўйхатдан ўтказилди.