Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Ёшлар ташаббуслари ва "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш бўйича стратегик режалаштириш машғулотлари

20.08.2026
84

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида ёшларнинг ўз ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларни амалга ошириш бўйича стратегик режалаштириш машғулотлари ўтказилди.

Тадбир доирасида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларнинг ечимига қаратилган ёшлар ташаббусларини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Машғулотлар давомида иштирокчиларга ташаббусларни аниқ мақсад ва вазифалар асосида режалаштириш, уларни амалга ошириш босқичларини белгилаш, мавжуд имконият ва ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Шунингдек, ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган ёшлар ташаббусларини тизимлаштириш ва уларни амалга ошириш механизмларини белгилаш мақсадида «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш бўйича амалий машғулотлар ташкил этилди.

Иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда ҳудудлар ривожига оид ғоя ва таклифларни ишлаб чиқиб, уларни амалга оширишнинг устувор йўналишлари, муддатлари ва кутилаётган натижаларини белгиладилар.

Бундай стратегик режалаштириш машғулотлари ёшларнинг ташаббускорлигини ошириш, уларни ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жараёнларига кенг жалб этиш ҳамда амалий ва натижага йўналтирилган лойиҳаларни шакллантиришга хизмат қилади.