Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.



Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида "Ёшлар куни" муносабати билан ёшлар иштирокида бизнес ғояларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш масалаларига бағишланган амалий тренинг ташкил этилди.
Тренинг давомида иштирокчилар бизнес-режа тузишнинг асосий босқичлари, лойиҳанинг истиқболини баҳолаш ҳамда уни амалга ошириш учун зарур ресурсларни аниқлаш бўйича амалий тавсиялар билан танишдилар. Шунингдек, грант маблағлари ва инвестицияларни жалб қилиш имкониятлари, шунингдек, инвесторлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан лойиҳаларга қўйиладиган асосий талаблар ҳақида маълумот берилди.
Учрашув давомида ёшлар ўз ғоялари билан ўртоқлашиб, муваффақиятли лойиҳалар мисолида фикр алмашдилар ҳамда уларни ривожлантириш юзасидан мутахассисларнинг амалий тавсияларини олдилар.
Бундай тадбирлар ёшларда лойиҳавий ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, ташаббускорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ўз ғояларини ҳаётга татбиқ этишга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилади.