Янгиликлар
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бағишланган ўқув семинари
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида янги таҳрирдаги Конституцияга бағишланган ўқув-семинари ташкил қилиниб, ундаги янги киритилган нормаларнинг мазмун ва моҳияти, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари ҳамда Конституцияда давлат органларининг янги ваколатлари хақида ахборот берилди.
Ўқув семинарида маърузачи сифатида Тошкент давлат юридик университетининг Конституцион ҳуқуқ кафедраси катта ўқитувчиси Мадиев Фахриддин Қошим ўғли тақдимот ўтказди.
Маълумки, 1992 йилдан буён Констититуцияга жами ўн етти марта ўзгартириш киритилган. Бу сафар эса ўзгаришлар кўлами катталиги сабаб ҳужжатнинг янги таҳрири қабул қилинди ҳамда янгиланиш натижасида, бош қомусдаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошиб, умуман олганда Конституция 65 фоизга янгиланди. Ташкил этилган ўқув-семинарда Конституцияга киритилаётган асосий ўзгаришларнинг ҳар бири бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди.
Иштирокчилар учрашувнинг якуний қисмида ўзаро фикр алмашиб, барча қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.