Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Ходимлар киберсаводхонлиги бўйича амалий учрашув ўтказилди

26.08.2026
60

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида ходимларнинг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, киберхавфлардан ҳимояланиш бўйича хабардорлигини кучайтириш мақсадида амалий учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида кибержиноятларга қарши курашиш мутахассиси томонидан замонавий киберхавфлар, уларнинг олдини олиш усуллари ҳамда ахборот хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишнинг аҳамияти ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, ходимларга фишинг ҳужумлари, шубҳали ҳаволалар ва электрон хабарларни аниқлаш, ишончли пароллардан фойдаланиш, шахсий ва хизмат маълумотларини ҳимоя қилиш, шунингдек, ижтимоий муҳандислик усулларига қарши туриш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Шунингдек, киберхавфсизлик билан боғлиқ ҳолатларга дуч келганда тўғри ҳаракат қилиш тартиби, киберинцидентларни ўз вақтида аниқлаш ва улар ҳақида масъул ходимларга хабар бериш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан жавоб олдилар.

Мазкур амалий учрашув ходимларнинг киберсаводхонлигини ошириш, ахборот ресурсларидан хавфсиз фойдаланиш маданиятини шакллантириш ва киберхавфларнинг олдини олишга хизмат қилади.