Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

ХМИ томонидан миллий валютада номиналлаштирилган облигацияларни чиқариш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги Низом рўйхатдан ўтказилди

11.08.2025
83

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан Халқаро молия институтлари томонидан (ХМИ) Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида номиналлаштирилган облигацияларини чиқариш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 3660, 11.08.2025 йил) қабул қилинди.

Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 февралдаги "Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-26-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида халқаро тажриба ва ХМИ, хусусан, Осиё тараққиёт банки (ОТБ), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EТТБ), Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ва бошқаларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Янги тартиб ХМИларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларини молиялаштириш учун облигациялар чиқариш ва маҳаллий фонд биржасига жойлаштириш орқали пул маблағларини жалб қилиш, шунингдек, маҳаллий инвесторларга бундай янги ва юқори рейтингли инструмент билан ўз инвестиция портфелларини диверсификация қилиш имконини беради.

Маълумот учун: 2016 йил июнь ойида ЕТТБ Грузия фонд биржасида 107 млн лари (43,9 млн евро эквивалентида) миқдорида биринчи облигацияларни жойлаштирди. 2018 йил август ойида эса ХМК Қозоғистон фонд биржасида 8,6 млрд тенге (25 млн АҚШ доллари эквивалентида) миқдорида илк облигацияларни чиқарди.

Низом қуйидагиларни назарда тутувчи ХМИнинг миллий валютадаги облигациялари чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишнинг соддалаштирилган тартибини белгилайди, жумладан:

- эмитент ҳужжатларини ваколатли органда олдиндан келишиш зарурати йўқлиги;

- тегишли маълумотларни ўз ичига олган эмитент анкетаси асосида чиқарилишларни рўйхатдан ўтказиш;

- чиқарилишларни кўриб чиқиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш муддатини қисқартириш;

- ҳужжатларни қоғозда, электрон манбаларда, шунингдек электрон почта орқали тақдим этиш имконияти;

- ХМИ облигацияларини биржа облигациялари форматида чиқариш.

Низомнинг қабул қилиниши ички қимматли қоғозлар бозоридаги молиявий инструментлар турини кенгайтиришга, унинг ликвидлилигини оширишга, шунингдек, институтсионал инвесторларнинг мамлакат молия тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютадаги қарз воситаларини жойлаштириш учун ишончли юрисдикция сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.