Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 32-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Ягона низомнинг 41-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг тегишли қарорига асосан “Toshkent Investitsiya Majmui” МЧЖга тегишли қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ 1424-сон лицензиянинг амал қилиш муддати 2024 йил 2 декабрдан 2024 йил 11 декабрга қадар (10 кунга) тўхтатилди.
“Toshkent Investitsiya Majmui” МЧЖнинг “Yagona dasturiy-texnik kompleksi” орқали хизмат кўрсатиш жараёнлари, яъни қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатидаги профессионал фаолиятни амалга ошириш, қонунбузилиш ҳолати бартараф этилгунга қадар чеклаб қўйилди.
Идоравий мансуб ташкилотлар