Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги “Adl INVESTMENTS PLATFORM” МЧЖни инвестиция платформалари соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказди.
“Adl INVESTMENTS PLATFORM” МЧЖ ушбу йўналишдаги "Тартибга солиш қумдони"нинг иккинчи иштирокчиси бўлиб, “IMANUM” инвестиция платформаси оператори сифатида фаолият юритмоқда.
Инвестиция платформалари инвестицияларни жалб қилиш учун рақамли инфратузилмани янада ривожлантириш ва тўғридан-тўғри рақамли ҳамкорлик орқали инвесторлардан ўз инвестиция лойиҳалари учун тўғридан-тўғри молиялаштиришни жалб қила оладиган тадбиркорлик субъектлари учун инвестиция воситаларидан фойдаланиш имкониятини оширишга қаратилган.