Menu
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Meta компанияси вакиллари билан учрашув

24.09.2026
39

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида (кейинги ўринларда - Агентлик) Meta компанияси вакиллари билан икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар Meta платформаларида контентни модерация қилиш, жумладан, белгиланган қоидалар ва талабларни бузувчи материалларни аниқлаш ва уларни қайта ишлашга доир ёндашувларни муҳокама қилдилар. Шунингдек, ўзаро манфаатли масалалар бўйича ҳамкорликни давом эттириш ва тажриба алмашиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув Агентлик ва Meta компанияси ўртасида аввал бошланган мулоқотнинг давоми бўлди. Жорий йилнинг июнь ойида томонлар интернетда фирибгарликка қарши курашиш, интернет тармоғида ёшга доир чекловлар ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилган эди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар конструктив ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.