logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Суғурта ташкилоти лицензияси амал қилиши тўхтатилди

14.12.2023
1280

Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 47-моддаси, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 32-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Ягона низомнинг 41-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг тегишли қарорига асосан “OMAD SUG`URTA” АЖга суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2022 йил 22 июлдаги 033072-сонли лицензия 2023 йил 14 декабрь санасидан бошлаб 10 кун муддатга тўхтатилди.

“Omad Sug`urta” АЖ лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати даврида янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш таъқиқланади.

“Omad Sug`urta” АЖ илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни белгиланган тартибда бажариши шарт.