Янгиликлар
Суғурта ташкилоти лицензияси амал қилиши тўхтатилди
Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 47-моддаси ва “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 32-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Ягона низомнинг 40-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг қарорига асосан, “ KAFOLAT HAYOT INSURANCE ” АЖ суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2022 йил 21 январдаги SF 00026-сонли лицензияси 2023 йил 7 ноябрь санасидан бошлаб 10 кун муддатга тўхтатилди.
“KAFOLAT HAYOT INSURANCE” АЖ лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати даврида янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш таъқиқланади.
“KAFOLAT HAYOT INSURANCE” АЖ илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни белгиланган тартибда бажариши шарт.