Янгиликлар
Crypto Week Uzbekistan ўз ишини бошлади
3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Агентлик), PraeLegal Uzbekistan ва Heemera компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Crypto Week Uzbekistan” тадбири ўз ишини бошлади.
Crypto Week Uzbekistan ҳар йили ўтказилиб, тартибга солувчи органлар ва бизнес вакиллари иштирокида крипто-активларнинг долзарб муаммолари ва тенденцияларини муҳокама қилиш учун платформани тақдим этади.
Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак тадбирнинг очилиш маросимидаги нутқида таъкидлади:
“Бугун ғурур билан айтишимиз мумкинки, давлатимиз раҳбарининг қўллаб-қувватлаши ва сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон крипто-активлар фаолияти учун норматив-ҳуқуқий ва институционал асос яратилган ноёб платформага айланди.
...
Албатта, Ўзбекистонда криптоиндустрияни ривожлантиришдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этишнинг янги шакл ва усулларини жорий этишдан иборат бўлиб, бу барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва фуқароларимиз фаровонлигини оширишга қаратилган".
Тахминан 200 иштирокчи - тадбиркорлар, инвесторлар, ишлаб чиқувчилар ва фаоллар - крипто-активлар ва блокчейннинг чексиз имкониятларини ўрганиш ва билим алмашиш учун Crypto Week доирасида йиғилди.
Тадбир мазмунли панель муҳокамалари, мастер-класслар, инновацион лойиҳалар тақдимотлари, криптосферадаги мутахассислар ўртасида алоқа ўрнатиш имкониятлари, етакчи криптокомпанияларнинг эксклюзив тақдимотларини ўз ичига олди.