logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

“Шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш тартиби ва унинг аҳамияти” мавзусида онлайн-семинар

28.06.2024
2084

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамкорлигида “Шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш тартиби ва унинг аҳамияти” мавзусида онлайн-семинар бўлиб ўтди. Семинарда эмитентлар ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари қатнашди.

Молия бозори экспертлари шахсий инвестиция ҳисобварағини (ШИҲ) очиш механизмлари, унинг имкониятлари, ундаги бухгалтерия ҳисоби хусусиятлари, солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби, шунингдек, ушбу соҳадаги қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берди.

Шу билан бирга, ШИҲ ни жорий этиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибаси тақдим этилиб, Ўзбекистонда ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, ШИҲ дан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари, тақдим этилаётган имтиёзлар ҳажми, ушбу турдаги ҳисобварақларга жойлаштирилган маблағлардан кейинги фойдаланиш йўналишлари таҳлил қилинди.

Семинар давомида экспертлар ШИҲ нинг қимматли қоғозларга инвестиция жозибадорлигини оширишнинг янги воситаси сифатидаги аҳамиятини, яъни фуқароларни инвестиция фаолиятига кенгроқ жалб этиш ва шу орқали уларнинг фаровонлигини оширишга қаратилганлигини таъкидладилар.