Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикасида махсус майнинг зонасини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди

20.04.2026
62

Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун қулай шароитларни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПҚ-143-сон “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида махсус майнинг зонасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор (кейинги ўринларда – қарор) қабул қилинди.

Қарор Қорақалпоғистон Республикасига инвестицияларни жалб этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган, шу жумладан майнинг фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида “Bes Qala Mining Valley” махсус майнинг зонасини (кейинги ўринларда – махсус зона) ташкил этиш орқали.

Хусусан, қарорга мувофиқ:

1) махсус зонанинг фаолиятини ташкил этиш мақсадида:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши муассислигида масъулияти чекланган жамият шаклида “Bes Qala Mining Valley” махсус майнинг зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда – Дирекция) ташкил этилади, у резидентларни рўйхатдан ўтказади, уларнинг ҳисобини юритади ҳамда аризаларнинг сифатли кўриб чиқилишига жавобгар бўлади;

б) Дирекция Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг (кейинги ўринларда – Агентлик) майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномаларни бериш бўйича ишчи органи этиб белгиланди;

Талабгорлар (юридик шахслар) махсус зона резидентлигини ва майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномани олиш тўғрисида ариза билан Дирекцияга мурожаат қиладилар. Ижобий хулоса берилганда Дирекция томонидан талабгорга махсус зона резиденти (кейинги ўринларда – резидент) мақоми берилади, Агентлик томонидан майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома берилади.

2) махсус зона доирасида резидентларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

а) майнингни амалга ошириш учун ягона электр энергетика тизимидан ва барча турдаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан, шунингдек водород электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланиш;

б) майнинг натижасида олинган крипто-активларни белгиланган тартибда миллий крипто-биржалар ёки хорижий платформалар орқали, шу жумладан тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиш ва (ёки) уларни бошқа ликвидли крипто-активларга айирбошлаш;

в) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида белгиланган тартибда майнинг амалга ошириш натижасида ҳосил бўладиган иссиқлик энергияси ҳисобидан иссиқхоналар ташкил этиш.

3) махсус зона резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш учун талаблар ва шартлар тасдиқланган.

Шунингдек, инвестиция фаолиятини рағбатлантириш мақсадида 2035 йил 1 январга қадар резидентларнинг майнинг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ операцияларидан олинган даромадлари солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади.

Қарорнинг қабул қилиниши инвестициявий жозибадорликни ошириш, Қорақалпоғистон Республикасига қўшимча инвестицияларни жалб қилиш учун шарт-шароитларни яхшилаш, янги иш ўринларини яратиш ва “яшил энергетика”ни ривожлантиришга қаратилган.