Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг фаолияти тўғрисидаги Низом тасдиқланди

22.12.2025
52

Илгари қабул қилинган Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг фаолияти тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 1108, 2002 йил 13 март) ўрнига, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 14 ноябрдаги 18-сонли буйруғи билан Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг фаолияти тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 3728, 2025 йил 18 декабрь) тасдиқланди.

Қабул қилинган ҳужжат қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси фаолиятини амалга оширишга бўлган талаблар, шу жумладан, брокерлик ва дилерлик фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.

Унга кўра, инвестиция воситачиси мижознинг топшириғига биноан, мижоз номидан ва унинг ҳисобидан қимматли қоғозларга доир битимлар ҳамда операцияларни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ҳисобланади.

Инвестиция воситачиси қимматли қоғозлар бозорида шартнома асосида мижозларга қуйидаги хизматларни кўрсатиши мумкин:

- мижознинг номидан ва ҳисобидан брокерлик хизматлари;
- ўз номидан, лекин мижознинг ҳисобидан брокерлик хизматлари;
- депозитар операцияларни;
- андеррайтерлик хизматларини;
- маркет-мейкерлик хизматларини.

Инвестиция воситачилари эмиссиявий қимматли қоғозларнинг жойлаштирилмаган қисмини сотиб олиш мажбуриятини олиб ёки олмаган ҳолда эмитент номидан эмиссиявий қимматли қоғозларни сотиш тўғрисида шартномалар тузиши мумкин.