Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

“PAYNET CRYPTO” крипто-депозитарий лицензияси тўхтатилди

13.06.2024
3532

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2022 йил 14 июлдаги 32-сон буйруғи билан тасдиқланган Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомининг (рўйхат рақами 3380, 2022 йил 15 август) 39-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг тегишли қарорига асосан “PAYNET CRYPTO” МЧЖга крипто-депозитарий фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2023 йил 13 ноябрдаги CD #0002-сонли лицензия 2024 йил 12 июнь санасидан бошлаб 10 кун муддатга тўхтатилди.
“PAYNET CRYPTO” МЧЖга лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати даврида крипто-активлар билан операциялар амалга ошириш таъқиқланади.