logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилиш тўғрисида қонун қабул қилинди

15.01.2025
263

Агентлик томонидан суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мурожаатлар таҳлилига кўра, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича товон тўлаш мажбурияти суғурта ташкилотлари томонидан лозим даражада бажармаётганлиги сабабли фуқароларнинг аксарият қисми норози эканлигини кўрсатди.

Суғурта ҳодисаси оқибатида (ЙТХ, бахтсиз ҳодисалар) жабрланган, шунингдек, молиявий қийинчиликларга дуч келган фуқаролар ва ташкилотлар низони судда кўриб чиқилишида давлат божини тўлаш билан боғлиқ қўшимча харажатларни амалга оширардилар.

Ижтимоий аҳамиятини инобатга олган ҳолда 2025 йил 13 январда Президент “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қонунни имзолади, унга кўра фуқаролик ва иқтисодий судларга мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар бўйича суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар, наф олувчилар, жабрланувчилар) мурожаат қилганда давлат божи тўлашдан озод этилади.

Ушбу ўзгартиришлар суғурта ташкилотларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан фуқароларнинг одил судловга шикоят қилиш имкониятларини кенгайтиришга ҳамда суғурта қилдирувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини суд тартибида ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.