Янгиликлар
“OTP Bank PLC” вакиллари билан учрашув
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Агентлик), “Тошкент” Республика фонд биржаси вакилларининг “OTP Bank PLC” глобал бозорлар бўйича бошқарувчи директори жаноб Аттила Банфи бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси капитал бозорида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида фаолиятни амалга ошириш имкониятлари, шунингдек, фонд бозорига янги инструментлар, шу жумладан деривативларни жорий этиш бўйича режалар муҳокама қилинди. Агентлик томонидан капитал бозорининг барча иштирокчилари учун тенг шароитлар яратиш муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, меҳмонларга қимматли қоғозлар бозорига инвестицияларини жалб қилишни рағбатлантириш мақсадида жорий этилган солиқ имтиёзлари ҳақида маълумот берилди.
«OTP Bank PLC» вакиллари аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган лойиҳаларда иштирок этишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Учрашув якунлари бўйича томонлар белгиланган йўналишлар доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар ва келгусида амалий ҳамкорлик қилиш йуланишларини келишиб олдилар.