Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг “Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишни давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруғи (рўйхат рақами №2000-11 2025 йил 11 март) давлат рўйхатидан ўтказилди.
Киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар миллий капитал бозорини ривожлантириш, эмитент ва инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Асосий янгиликлардан бири облигациялар дастури доирасида серияли облигацияларни чиқариш механизмининг жорий этилганидир. Ушбу ўзгаришлар эмитентларга молиявий ресурсларни жалб қилиш жараёнини сезиларли даражада соддалаштириш ва тезлаштириш имконини беради.
Эмитентлар учун нима ўзгаради?
Серияли облигациялар битта рўйхатдан ўтган дастур доирасида бир нечта облигацияларни чиқариш имконини беради. Янги механизмнинг асосий афзалликлари:
Бундан ташқари, янги қоидалар ипотекани қайта молиялаш ташкилотлари томонидан корпоратив облигацияларини ўз капиталидан ортиқ миқдорда чиқариш имкониятини беради, шунингдек, қимматли қоғозларни таъминлаш турлари рўйхатини кенгайтиради.
Жаҳон амалиёти ва истиқболлар
Серияли облигациялар механизми капитал бозори ривожланган мамлакатларда, жумладан Малайзия, Покистон, Россия ва Қозоғистонда муваффақиятли қўлланилмоқда. Ушбу воситанинг Ўзбекистонда жорий этилиши миллий бозор рақобатбардошлигини оширади, эмитентларга янада самарали молиялаштириш усулларидан фойдаланиш имкониятини беради ва инвесторлар учун янги имкониятлар яратади.
Қабул қилинган ўзгартиришлар мамлакатимиз молия секторини модернизация қилиш ва унинг инвестицион жозибадорлигини ошириш йўлидаги муҳим қадамдир. Инновациялар капитал бозорини ривожлантириш ва Ўзбекистон иқтисодиётига янги сармояларни жалб этишга ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.
Идоравий мансуб ташкилотлар