logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

“Ўзбекистонда IPO: тайёргарликнинг асосий жиҳатлари. Тенденциялар ва имкониятлар” мавзусидаги конференция

21.05.2024
1517

Тошкентда BeOne Uzbekiston ҳамда B1 компаниялар гуруҳи билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги кўмагида ташкил этилган “Ўзбекистонда IPO: тайёргарликнинг асосий жиҳатлари. Тенденциялар ва имкониятлар” мавзусидаги конференция бўлиб ўтди.

Анжуман акциядорлик жамиятларининг IPO га тайёргарлик босқичлари ҳақида хабардорлигини ошириш, IPO ўтказиш тартибини такомиллаштириш, бу борада акциядорлик жамиятлари ва назорат қилувчи органларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштиришга бағишланган.

“Бугунги кунда Ўзбекистонда 650 дан ортиқ эмитент фаолият юритмоқда. Ўтган 6 ой давомида Агентлик томонидан 73 та акциядорлик жамиятининг 9 трлн. 168 млрд. сўм ва учта корхонанинг 115 млрд. сўмлик облигациялари, шунингдек илгари чиқарилган қимматли қоғозларнинг ягона давлат реестридан чиқариб ташлаш – акциялар бўйича 521,7 млрд.сўм ва облигациялар бўйича 58,1 млрд. сўм, – деди Агентлик капитал бозорини тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Худайбердиев Соибжон ўз нутқида.

Конференцияда акциядорлик жамиятлари вакиллари, инвестиция воситачилари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Тошкент” Республика фонд биржаси вакиллари иштирок этди.

BeOne Uzbekistan ва В1 компаниялар гуруҳи экспертлари IPO га тайёргарлик кўриш билан боғлиқ долзарб талаблар ҳақида сўзлаб беришди, янги тенденцияларни муҳокама қилишди ва бугунги кунда ушбу соҳада қандай имкониятлар мавжудлиги ҳақида маълумот алмашишди.

Панель сессияларда Ўзбекистон компанияларининг IPO йўлидаги муваффақиятли тажрибаси ва стратегик ёндашувлари, IPO нинг эмитентлар учун солиққа тортиш аспектлари, жамоат ташкилотларининг солиқ функцияси самарадорлигини ошириш, корпоратив бошқарув масалалари ҳамда раҳбарият ва ходимларни рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинди.