Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони" маҳсус ҳуқуқий режимини такомиллаштириш тўғрисида

06.04.2026
81

Адлия вазирлиги томонидан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг «Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги  буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги "Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-254-сон Фармони нормаларини амалга оширишга қаратилган бўлиб, Тартибга солиш қумдони салоҳиятини янада ошириш ва унинг имкониятларини кенгайтиришни назарда тутади.

Асосий янгиланишлар:

  1. Иштирокчилар доирасини кенгайтириш:

Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларга "Тартибга солиш қумдони"да иштирок этиш имконияти берилди.

  1. Инфратузилма институтлари иштирокини соддалаштириш.

«Қимматли қоғозлар марказий депозитарияси» АЖ ва «Тошкент» РФБ қумдонда иштирокчи сифатида қўшимча рўйхатдан ўтмасдан операцияларни амалга ошириши мумкин.

  1. Воситалар ва операциялар доирасини кенгайтириш.

Маҳаллий эмитентларнинг қимматли қоғозлари бўйича депозитар тилхатларни чиқариш учун шароитлар яратилди, шу жумладан:

– резидентлар томонидан хорижий валютада ифодаланган корпоратив облигациялар чиқариш;

– кастодиал ва номинал сақловчи хизматлари кўрсатиш, шу жумладан маҳаллий эмитентлар ва инвестиция фондларига уларнинг қимматли қоғозларига нисбатан хизмат кўрсатиш;

– қимматли қоғозларни бенефициар ўзгартирилмайдиган ҳолда, солиқ оқибатларига олиб келмайдиган тарзда FOP-ўтказмаларини амалга ошириш;

– номинал сақловчи томонидан акциядорлар ҳуқуқларини ишончномасиз амалга ошириш;

– хорижий қимматли қоғозларни ички бозорга киритиш, шу жумладан фонд биржасининг савдо майдончаларига ва инвестиция воситачиларининг электрон платформаларига қўйиладиган талабларни белгилаш.

  1. Инвесторларга қўшимча кафолатларни тақдим этиш:

Инвесторларнинг қумдонда синовдан ўтказилаётган воситалар ва механизмларга ишончини ошириш мақсадида "Тартибга солиш қумдони"нинг амал қилиш муддати бўйича чеклов бекор қилинди.

Қабул қилинган ўзгартиришлар янги молиявий воситаларни жорий этиш ва синовдан ўтказиш учун янада мослашувчан ва барқарор муҳитни шакллантириш, маҳаллий иштирокчиларнинг капитал бозоридаги иштирокини кенгайтириш, шунингдек, халқаро капитал бозори билан янада интегратсиялашувга қаратилган.