Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Тошкентда Cbonds-Congress томонидан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Агентлик) ва Инвестиция институтлари миллий ассоциацияси (ИИМА) кўмагида ташкил этилган “Ўзбекистон Республикаси капитал бозори” мавзусидаги VII халқаро конференцияси бўлиб ўтди.
Конференция тартибга солувчи органлар, инвесторлар ва эмитентлар ўртасидаги мулоқот, жорий тенденциялар ва тартибга солиш соҳасидаги ўзгаришларни муҳокама қилиш, шунингдек, халқаро тажриба алмашиш ва молия секторини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш учун ўзига хос майдонга айланди.
Анжуманнинг панель сессияларида 2025 йилдаги асосий ўзгаришлар, фонд бозоридаги савдо динамикаси ва хорижий инвесторлар учун либераллаштириш чоралари муҳокама қилинди. Иштирокчилар миллий компанияларнинг IPO ва SPO лари, халқаро жойлаштириш истиқболлари, ички қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва хорижий платформалар билан ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратдилар. Исломий молия воситаларини жорий этиш, бозорни рақамлаштириш ва финтех йўналиши истиқболларига алоҳида муҳокамалар бағишланди.
Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак конференция очилишида сўзлаган нутқида капитал бозорини ривожлантиришда янада қатъий қадамларга ўтиш зарурлигини таъкидлади:
"Капитал бозори ривожланишининг янги даражасига кўтарилиши учун Ўзбекистон тубдан ўзгаришларга ўтиши керак. Биз рақамлаштириш, дастурий таъминот, инфратузилма ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ мавжуд муаммоларга ўз вақтида жавоб беришга ҳаракат қилмоқдамиз. Хусусийлаштириш жараёнини тезлаштириш зарур, бунда эмитентларнинг ўзлари инвесторларни кредитлар олиш йўли билан эмас, балки акциялар чиқарилуви, IPO орқали жалб қилишдан манфаатдор бўлишлари керак. (...)
(...) Корпоратив облигациялар бозорида маълум бир силжиш ва ўсиш юз бергани маълум банклар ва ўйинчилар ушбу восита жозибадорлигини қисман англаб етганидан далолат беради. Корпоратив облигациялар улушининг ўсиши ва ортиши биз тўғри йўлда эканлигимиздан далолат беради”.
Тадбирда молия ва ишбилармон доираларнинг 250 дан ортиқ вакиллари – давлат органлари, етакчи молия институтлари, банклар, инвестиция компаниялари вакиллари ва брокерлар, шунингдек, халқаро экспертлар иштирок этди.
Идоравий мансуб ташкилотлар