logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги INATBA Ҳукумат маслаҳат органининг расмий аъзоси этиб қабул қилинди

11.10.2022
1394

 

     Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринда – Агентлик), Ишончли блокчейн-иловалари халқаро ассоциацияси (International Association of Trusted Blockchain Applications, кейинги ўринда – INATBA) Директорлари Кенгашининг таклифига биноан, мазкур ташкилот Ҳукумат маслаҳат органининг (кейинги ўринда – ҲМО) расмий аъзоси этиб қабул қилинди.

     INATBA бу истиқболли рақамли технологияларни фаол ривожлантириш ва жорий этишга кўмаклашиш мақсадида 2019 йилда ташкил этилган ва халқаро тан олинган тузилма ҳисобланади.

     INATBA ҲМО – бу далат органлари, тартибга солувчи органлар ва бошқа халқаро ташкилотлари ўртасидаги, жумладан, AҚШ Федерал резерв тизими, Япониянинг Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги, Германиянинг Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш федерал вазирликлари ўртасидаги кўп томонлама мулоқот форуми ҳисобланади. Умуман, ҲМО етакчи мамлакатларнинг 37 та идоралари томонидан тақдим этилган. Aъзолар INATBA Директорлар Кенгаши ва ижрочи гуруҳига маслаҳатчи сифатида иштирок этадилар ва ҳамкорликни йўлга қўядилар.

     Aгентликнинг INATBA ҲМОга аъзо бўлиши халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, хорижий давлатларнинг тартибга солувчи органлари ва хусусий сектор вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этишга, крипто-активлар айланмаси соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш ва маълумотларнинг тақсимланган реестри (“блокчейн”) технологиясини жорий этиш соҳасида илғор тажриба алмашишга хизмат қилади.

     ҲМОга аъзо бўлиш фақатгина INATBA Директорлар Кенгашининг таклифига мувофиқ амалга оширилишини ҳамда ҲМОга ихтиёрий равишда қўшилишнинг бошқа имконияти мавжуд эмаслигини таъкидлаш жоиз.

     Aгентлик томонидан INATBA ҲМОнинг расмий аъзоси мақомини олиниши Ўзбекистон Республикасида крипто-активлар айланмаси соҳасини шакллантириш ва ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишда ва “блокчейн” технологиясини жорий этишда Президент Ш.М. Мирзиёев раҳнамолигида олиб борилаётган ислоҳотларнинг халқаро миқёсида эътироф этилганидан далолатдир.