logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига

20.01.2024
3608

2024 йил 19 январда “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-899-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Ушбу Қонунга мувофиқ крипто-активларнинг ноқонуний айланмаси ва ноқонуний майнинг фаолияти учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари жорий этилди.

Маъмурий ва жиноий жавобгарликнинг янги чоралари тўғрисидаги моддалар ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Шу муносабат билан жазога тортилмаслик учун қонунга қатъий риоя этишни тавсия қиламиз.

2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш бўйича операцияларни фақат миллий провайдерлар орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширишлари белгиланганлигини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикаси
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги