Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Азиз юртдошлар!
Шу мунаввар кунда барчангизни ёшариш ва янгиланиш рамзи бўлмиш Наврўз байрами билан муборакбод этамиз.
Азалдан бу гўзал айёмда бир-бирига меҳр-оқибат кўрсатиш, беморлар, кўнгли ярим инсонларга беминнат ёрдам бериш, табаррук кексаларимизнинг дуосини олиш, шодлигини яқинлари, дўсту ёрлари, қўни-қўшнилари билан баҳам кўриш урф саналади.
Наврўзи олам ҳаммамизга, ҳар бир хонадонга тинчлик-омонлик, бахту саодат, файзу барака келтирсин! Орзу-ниятларимиз ушалсин, Ватанимиз янада обод ва фаровон бўлсин!
Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги жамоаси
Идоравий мансуб ташкилотлар