Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 17 июндаги 51-сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланган облигацияларни чиқариш имконияти бериладиган халқаро молия институтларининг Рўйхати тасдиқланди.
Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 февралдаги "Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-26-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Халқаро молия институтларининг миллий валютада ифодаланган облигацияларини чиқариш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низомига (рўйхат рақами 3660, 2025 йил 11 август) мувофиқ тасдиқланди.
Рўйхатга 14 та халқаро молия институтлари (ХМИ), жумладан, Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда бошқа ташкилотлар киритилган.