Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Meta компанияси вакиллари билан учрашув

16.06.2026
49

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида Meta компаниясининг Осиё-Тинч океани минтақасида давлат сиёсати бўйича стратегия ва кампаниялар директори Бет Энн Лим ҳамда Марказий Осиё ва Мўғулистон бўйича давлат сиёсати масалалари бўйича минтақавий менежер Ерасил Калихан билан учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар хавфсиз ва барқарор рақамли муҳитни шакллантириш масалаларида конструктив мулоқотни ривожлантириш ва тажриба алмашиш муҳимлигини таъкидладилар.

Музокаралар давомида рақамли экотизимни ривожлантириш, сунъий интеллектдан фойдаланиш, онлайн фирибгарликка қарши курашиш ҳамда хавфсиз рақамли муҳитни таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича иштирокчилар шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар ҳамда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.