Янгиликлар
Кайдзенни давлат бошқарувида қўллаш бўйича маҳорат дарси ташкил этилди
Бугунги кунда глобал муаммолар ва мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар даврида барча соҳаларда ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларини оптималлаштириш ва такомиллаштириш, ресурслар ва вақтдан унумли фойдаланиш, корхона раҳбари ва ходимларининг доимий равишда малакасини ошириш каби долзарб масалалар алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ўз маърузаларида белгиланган вазифаларни самарали бажариш учун ҳар бир инсон ўз устида доимий ишлаш зарурлигини бир неча бор таъкидлаб ўтган.
Хусусан, давлатимиз раҳбари 2020 йил январь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида халқаро бозорда мулоқот ва рақобатга тайёр бўлиш учун соҳа етакчилари ўз устида қаттиқ ишлашлари кераклигини таъкидлади.
Бугунги кунда Кайдзен бизнес жараёнларини оптималлаштириш ва ходимларнинг шахсий ривожланишининг энг самарали механизмларидан бири ҳисобланади.
Кайдзен бу - ишлаб чиқаришни, ривожланишни, бизнес ва бошқарув жараёнларини қўллаб-қувватлашни ва ҳаётнинг барча жабҳаларини доимий такомиллаштиришга қаратилган фалсафа ёки амалиётдир. Кайдзен биринчи бўлиб Япония компаниялари, жумладан Toyota томонидан муваффақиятли қўлланилиб, сўнг бутун дунёга тарқалди ва етакчи халқаро компаниялар (Siemens, Ford Motor Company, Nestle ва бошқалар) томонидан қўлланилди.
Шахсий ривожланиш учун қўшимча имкониятлар яратиш, ишларни режалаштириш ва оптималлаштириш соҳасида салоҳиятни ошириш мақсадида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан халқаро маърузачи ва Кайдзен бўйича бир қатор ўқув курслари муаллифи Марғулан Сейсембаевнинг Кайдзенни давлат бошқарувида қўллаш бўйича маҳорат дарси ташкил этилди.
Маҳорат дарсида Агентлик ходимлари, Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этади.
Ўтказилиш жойи: Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети.
Сана ва вақт: 9 апрель соат 12.30.
Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бошлиқ, 3-уй.