Menu
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Агентлик вакиллари Cbondsнинг VIII Халқаро “Ўзбекистон Республикаси капитал бозори” конференциясида иштирок этди

17.09.2026
36

Тошкент шаҳрида Cbondsнинг VIII Халқаро “Ўзбекистон Республикаси капитал бозори” конференцияси бўлиб ўтди. Тадбир давлат органлари, молия институтлари, инвесторлар, эмитентлар, халқаро ташкилотлар ҳамда капитал бозори инфратузилмаси иштирокчиларини бир майдонга жамлади.

Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) вакиллари ҳам иштирок этди.

Тадбирда Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак кириш сўзи билан иштирок этиб, сўнгги йилларда Ўзбекистон капитал бозорида юз берган жадал ўзгаришларга тўхталиб ўтди.

“Сўнгги уч йил давомида Ўзбекистон Республикаси капитал бозори сезиларли даражада трансформацияланди ва бугунги бозор аввалги ҳолатидан анча фарқ қилади. Жорий йил биз учун туб бурилиш йили бўлмоқда, чунки кўплаб механизмлар аллақачон ишлай бошлади, янги инструментлар пайдо бўлмоқда.

Бугун бозорда у анча вақтдан бери кутиб келган механизмлар мавжуд: рақамли идентификация, яшил облигациялар, полочная регистрация, индивидуал инвестиция ҳисобварақлари.

Муҳим ютуқлардан бири сифатида сўнгги икки йилда дивидендлар ва фоизларни Марказий депозитарий ҳамда инвестиция воситачилари орқали тўлаш тизимини жорий этганимизни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Бугунги кунга келиб, талаб қилинмаган дивидендлар муаммоси йўқолганини аниқ кўриб турибмиз.

Жорий йилнинг муҳим воқеаларидан бири Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармасининг (UzNIF) халқаро IPOси бўлди. У нафақат муваффақиятли ўтди, балки сўнгги беш йилда Лондон биржасидаги энг йирик IPOлардан бирига айланди. Бу яна бир бор халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистон Республикаси капитал бозорига бўлган қизиқиши юқори эканини кўрсатади”.

“Ўзбекистон бозори: асосий ўзгаришлар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги ялпи мажлис доирасида Агентлик Капитал бозорини ривожлантириш департаменти бошлиғи Саибжан Худайбердиев бозорни янада ривожлантириш ва унинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича регулятор позициясини тақдим этди.

Муҳокама давомида самарали тартибга солиш ва молия секторининг барқарор ўсиши учун шарт-шароитлар яратиш ўртасидаги мувозанатни таъминлаш, бозор инфратузилмасини ривожлантириш, молиялаштириш инструментларини кенгайтириш ва инвестицияларни жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Конференциянинг “Янги уфқлар: Ўзбекистон бозорида рақамли инновациялар ва исломий молия” мавзусидаги якуний тематик сессиясида Агентлик Крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Аскаржон Закиров иштирок этди.

Сессия иштирокчилари рақамли молиявий инструментларни ривожлантириш, токенизация технологиялари, реал активларни токенизация қилиш истиқболлари, крипто-индустрияни ривожлантириш, шунингдек, сукукни ҳам ўз ичига олган исломий молия инструментларидан фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Конференция, шунингдек, хорижий капитални жалб қилиш, маҳаллий қарз бозорини ривожлантириш, янги молиявий инструментларни жорий этиш ҳамда Ўзбекистон капитал бозорини халқаро молия бозорлари билан интеграциялаш масалаларини муҳокама қилиш учун муҳим майдон бўлди.