logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

“Маркетинг ва савдо каналлари” иккинчи халқаро селлерлар форуми

21.02.2025
95

Тошкентда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Агентлик) томонидан Ўзбекистон Электрон тижорат уюшмаси, Селлерлар уюшмаси ҳамда Жаҳон банки билан биргаликда ташил этилган “Маркетинг ва савдо каналлари” иккинчи халқаро селлерлар форуми бўлиб ўтди.

Форум етакчи соҳа мутахассислари, бизнес раҳбарлари ва ҳукумат вакилларини электрон тижорат тақдим этаётган долзарб муаммолар ва имкониятларни муҳокама қилиш учун бирлаштирди.

“Электрон тижорат Финтех билан биргаликда Ўзбекистонда иқтисодий ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланмоқда. 2024 йил якунларига назар солсак, миллий платформаларни ривожлантириш ва бозорга хорижий ўйинчиларни жалб қилиш бўйича қилган саъй-ҳаракатларимиз ўз самарасини бермоқда. Электрон тижорат субъектлари – “Узум” экотизими ва Yandex илк маротаба Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчиларга айланди. Келгусида Ўзбекистонда иқтисодий ўсишга ҳисса қўшадиган бошқа платформалар ҳам пайдо бўлади, – деди Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак ўзининг кириш сўзида.

Форум доирасида Агентлик ва Ўзбекистон селлерлар уюшмаси ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжатга кўра, томонлар, жумладан, Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш, товарлар экспорти ҳажмини ошириш ва маҳаллий тадбиркорларнинг бошқа мамлакатлар бозорларига чиқишига қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ниятида.

Форумда экспертлар рақамли маркетинг тенденциялари, маҳсулотни самарали илгари суриш учун янги воситалар ва платформалар, 2025 йилда самарали савдо каналлари, реклама кампанияларини автоматлаштириш, мижозлар билан ишлаш ва маълумотларни қайта ишлаш бўйича замонавий воситалар, шунингдек, онлайн рақобат ва бозор глобаллашуви шароитида брендни ривожлантириш стратегияларини муҳокама қилдилар.