Янгиликлар

Криптоактивлар соҳасидаги янгиликлар
Крипто-депозитарий фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди
13.11.2023

3497

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомига (рўйхат рақами 3380, 2022 йил 15 август) мувофиқ крипто-депозитарий фаолиятини амалга ошириш учун “PAYNET CRYPTO” МЧЖга лицензия берилди.
Тегишли маълумотлар лицензияларнинг электрон реестрига белгиланган тартибда киритилган ҳамда Aгентликнинг расмий веб-саҳифасида фойдаланиш учун очиқ ҳисобланади.