Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
лицензиялаш тартиб-қоидаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва амалга ошириш учун масъул бўлган давлат органи крипто активлари айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкилоти ва букмекерлик фаолияти.
2023 йил 21 июнда Истоқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Aгентлик) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3832-сон қарори ва Агентлик директорининг “Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига (рўйхат рақами 3380, 2022 йил 15 август) мувофиқ “LOCKTON HUB” МЧЖга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-депозитарий фаолиятини амалга ошириш учун биринчи лицензия берилди.
“LOCKTON HUB” МЧЖ таъсисчиси “LOCKTON SOLUTION LLC-FZ” (Дубай, БАА), “LOCKTON HUB” МЧЖнинг техник ҳамкори “DISTRIBUTED LAB” компанияси ҳисобланади.
Тегишли маълумотлар лицензияларнинг электрон реестрига белгиланган тартибда киритилган ҳамда Aгентликнинг расмий веб-саҳифасида ушбу ҳавола орқали фойдаланиш учун очиқ ҳисобланади.
Идоравий мансуб ташкилотлар