Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
лицензиялаш тартиб-қоидаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва амалга ошириш учун масъул бўлган давлат органи крипто активлари айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкилоти ва букмекерлик фаолияти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) томонидан крипто-активлар айланмаси соҳасини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизмат кўрсатувчи провайдерлар, хусусан крипто-биржалар ва крипто-дўконлар фаолияти таҳлили уларнинг етарли даражада рентабеллигини кўрсатди. Шу муносабат билан, давлат бюджетига қўшимча маблағлар тушумини таъминлаш мақсадида Агентлик директорининг 2024 йил 5 мартдаги 17-сонли “Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарорига мувофиқ Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низомга (АВ томонидан 2022 йил 28 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3388) крипто-биржа (400 БҲМ дан 740 БҲМ гача) ва крипто-дўкон (20 БҲМ дан 185 БҲМ гача) учун йиғимлар миқдори оширилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Таъкидлаш жоизки, киритилаётган ўзгартиришлар давлат бюджетига тушумларни камида 2 баробар ошириш имконини бериб, шу билан бирга хизмат кўрсатувчи провайдерларнинг молиявий ҳолатига жиддий салбий таъсир кўрсатмайди.
Мазкур ўзгартиришлар расмий эълон қилинган санадан уч ой ўтгач кучга киради.
Идоравий мансуб ташкилотлар